18:33 25 Феврал 2018
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни ғалаба билан табриклади

Официальный сайт президента КР
Сиёсат
Ҳавола олиш
46520

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековга мустаҳкам соғлик, янги ва маъсулиятли давлат лавозимида муваффақият, Қирғизистон халқига эса – тинчлик ва фаравонлик тилади.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда 15 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайлови ғолиби Сооронбай Жээнбековни ғалаба билан табриклади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ.

“Эришган ғалабангиз, мамлакатдаги чуқур таркибий ислоҳотлар йўналишини давом эттириш, аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш, жамиятда тинчликни, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш ҳамда халқаро майдонда мамлакат нуфузини мустаҳкамлашга қартилган режа ва дастурларингизни қардош қирғиз халқи томонидан  кенг кўламли қўллаб-қувватлаши рамзидир”, — дейилган Шавкат Мирзиёев табрик сўзида.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Қирғизистон билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда ва икки халқ манфаати йўлида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун барча керакли саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр.

“Охирги йил давомида эришилган сиёсий мулоқот даражаси ва томонларнинг мавжуд муаммоларни ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ечишга тайёрлиги келажакда ҳам давом этади”, — дейилган президент табрикномасида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековга мустаҳкам соғлик, янги ва маъсулиятли давлат лавозимида муваффақият, Қирғизистон халқига эса – тинчлик ва фаравонлик тилади.

Асосий мавзулар