06:15 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёев қабулида

Тошкентда учрашув чоғида Қодиров Мирзиёев билан нима ҳақда суҳбатлашди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
1590101

Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти билан бўлиб ўтган суҳбат сўнгида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни мамлакатга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди, деб хабар қилди ўзбек ОАВлари.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Рамзан Қодиров Мирзиёевга самимий қабул ҳамда отаси Аҳмад ҳожи Қодиров таҳсил олган ислом цивилизациясининг тарихий марказларини зиёрат қилиш мақсадида мамлакатга ташрифини ташкил қилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, у кўп миллатли ўзбек халқига чуқур эҳтиромини билдириб, Мирзиёевнинг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш борасида олиб бораётган сиёсати ва халқаро ташаббусларига юксак баҳо берди.

Суҳбат сўнгида Рамзан Қодиров икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.

Асосий мавзулар