Шавкат Мирзиёев 25-27 октябрда Туркияга боради

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарияти икки мамлакат орасидаги ҳамкорликнинг бугунги куни ва эртасини муҳокама қилишади ва бир неча шартномалар имзолашади.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан Туркияга уч кунлик ташриф билан боради, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи 25-27 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ташриф давомида томонлар икки мамлакат орасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келажагига доир масалаларни муҳокама қилиши ҳамда бир неча шартномалар имзолаши режалаштирилган.

Туркия фуқаролари учун кириш визаси олиш осонлаштирилди

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маротаба Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари 10 сентябрь куни Остонада бўлиб ўтган ИҲТ саммитида учрашишган эди. Ўшанда Туркия билан туризм, фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик қиилишга келишиб олишган эди. Шунингдек, айнан ўша учрашув вақида Ўзбекистон ва Туркия орасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида келишиб олишган эди.

Президент ташрифидан олдин Ўзбекистон Туркия фуқаролари учун кириш визалари олиш тартибини осонлаштирди. Бундан буён Туркиядан Ўзбекистонга келаётган шахсларга ўзбекистонлик жисмоий ёки юридик шахснинг расмий таклифномаси керак бўлмайди ва виза ҳужжатлар топширилганидан кейин уч кун ичида берилади.

Экспертлар фикрига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия орасидаги тавр айрбошлаш 1,2 млрд долларни ташкил қилади. Икки мамлакат имкониятларини ҳисобга олган тақдирда бу жуда кам.

Бугунги кунга қадар Туркия компаниялари Ўзбекистонда умумий қиймати 2 миллиард доллардан кўп бўлган 110та лойиҳа амалга оширмоқда. Туркия сармоялари миқдори эса 1,2 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0