Ўзбекистон ва Туркия 3,5 млрд долларлик ҳужжатларни имзолашади - Мирзиёев

© Официальный сайт президента ТурцииПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралардан сўнг журналистлар олдида чиқиш қилган Туркия президенти Эрдўғон икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ даражаси мамлакатлар салоҳиятига мос эмаслигига урғу берган

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия умумий ҳажми 3,5 миллиард долларлик ҳужжатларни имзолашади, деб баёнот берди журналистларга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Эрдўғон билан ўтказилган музокаралардан сўнг.

Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган ўзбек-турк бизнес-форумида умумий ҳажми 3,5 млрд $лик 35 та ҳужжат имзоланади, дея қайд этган, деб хабар қилади Спутник мухбири.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре - Sputnik Ўзбекистон
Турк ишбилармонлари Мирзиёевга Ўзбекистонда бизнес юритиш борасида нима деди?
Шунингдек, Мирзиёев Туркия Ўзбекистон учун ишончли ва муҳим ҳамкор эканлигини алоҳида таъкидлаган.

Ўз навбатида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳам Ўзбекистонни барча муносабатларда стратегик аҳамиятга эга мамлакатлигини қайд этган. Туркия раҳбари Мирзиёевнинг мамлакатга ташрифини — тарихий ҳодиса, деб таъкидлади.

Ражаб Тойиб Эрдўғон Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-сотиқ даражаси мамлакатлар салоҳиятига мос эмаслигини қўшимча қилган.

Бунга жавобан Ўзбекистон президенти жорий йилнинг биринчи тўққиз ойимобайнида мамлакатлар ўртасидаги товарайланмаси деярли 30%га ўсганини айтган. Ва "Бу жуда кам" дея қўшимча қилган. Президент фикрига кўра, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ 5-6 млрд долларни ташкил қилиши лозим. 2016 йилда эса бу кўрсаткич 1,2 млрд долларга тенг бўлган.

Янгиликлар лентаси
0