18:51 25 Феврал 2018
Эфир
БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун

Пан Ги Мун Мирзиёевга Корея билан алоқаларни ривожлантираётгани учун миннатдорлик билдирди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Сиёсат
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи (18)
18310

Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор қилди

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Сеул шаҳрида БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

"Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда давлатимиз раҳбари Пан Ги Мун БМТга Бош котиблик даврида Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорлигида самарали лойиҳалар амалга оширилганини ёдга олди.

Пан Ги Мун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифини юқори баҳолаб, бу икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва ўзаро ишонч руҳидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини қайд этди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, жорий йил ноябрь ойида Самарқандда ўтган Марказий Осиё минтақасига бағишланган халқаро анжуманда кўтарилган масалалар долзарблиги, Ўзбекистоннинг ташаббуслари Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

Пан Ги Мун Мирзиёевга Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор қилди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи (18)

Асосий мавзулар