03:12 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин

Мирзиёев Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони билан тақдирланди

REUTERS / Kim Hong-Ji
Сиёсат
Ҳавола олиш
152 0 0

Тантанали маросимда Шавкат Мирзиёев икки халқ дўстлиги рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёевга тантанали равишда Сеул шаҳри фахрий фуқароси унвони топширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Ўзбекистон раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев фахрий меҳмонлар китобига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб тургани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланишида президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.

Мирзиёев икки халқ дўстлиги рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди.

Асосий мавзулар