06:25 25 Феврал 2018
Эфир
Президент Киргизии Алмазбек Атамбаев

Атамбаев ўз шаънига доғ туширмаган оиласига раҳмат айтди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Сиёсат
Ҳавола олиш
43101

Қирғизистоннинг янги президенти инаугурацияси вақтида собиқ президент мақомини олган Алмазбек Атамбаев ўз шаънига доғ туришмаганликлари учун рафиқаси ва фарзандларига миннатдорлик билдирди

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Сооронбай Жээнбековнинг инаугурациясида олти йиллик фаолияти даврида ўз шаънига доғ туширмагани учун оила аъзоларига миннатдорлик билдирди.

Жорий йилнинг 15 октябрида умумхалқ сайловларида президент этиб сайланган Жээнбеков жума куни давлат раҳбари вазифасини бажаришга киришди.

"Қирғизистон Республикасининг янги президенти ўз вазифасини бажаришга киришди. Шу билан менинг президент сифатида фаолиятим ниҳоясига етди. Худога шукр. Фуқароларимизнинг ҳаммасига, маслакдошларимга мени доимо қўллаб-қувватлаб келишгани учун улкан миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Шунингдек, рафиқам, собиқ биринчи хонимга ва фарзандларимга шу олти йил вақт давомида шаънимга доғ туширмасликка қўлдан келганча ҳаракат қилишгани учун миннатдорлик билдираман", — деб таъкидлади Атамбаев.

Атамбаев мамлакатнинг янги президенти Қирғизистон танлаган тараққиёт йўлини муносиб давом эттиришига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Атамбаев илгарироқ давлат мукофотини топшириш маросимида журналистларга ўз рафиқасига "Жасорат" медалини беришни хоҳлашини айтган эди.

"Ростини айтаман, рафиқамга "Жасорат" медалини беришни истардим: 30 йил феъл-атворимга тоқат қилиб келади… У шунга муносиб", — деган эди Атамбаев.

Асосий мавзулар