17:33 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
В Ташкенте открыли памятник первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову

Мирзиёев Ислом Каримовнинг юбилейини нишонлаш бўйича қарорни имзолади

Новости Узбекистана / Шерзод Икрамутдинов
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)
129530

Ислом Каримов юбилейи бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг нишонланади: Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасини очиш, буюк сиёсатчи ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ва китоб нашр қилиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарорни имзолади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Ҳужжатга кўра, ташкилий қўмитага ушбу санани нишонлаш бўйича тадбирлар режасини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқиш вазифаси берилган.

Тадбирлар режасига кўра, 2018 йил январь ойида Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасини очиш, Қарши шаҳрида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ҳайкал ўрнатиш ва тантанали очилиш маросимини ўтказиш ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш белгиланган.

"Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроника(солнома), Каримов қаламига мансуб "Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир", "Юксак маънавият — енгилмас куч" асарлари, шунингдек, "Президентга мактублар" китоби нашр этилиб, белгиланган тартибда таълим масканлари, ахборот-ресурс марказлари, маданий-маърифий муассасалар ва маҳаллаларга етказилади.

Самарқанд шаҳрида "Ислом Каримов — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказилади.

Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)

Асосий мавзулар