09:06 26 Апрел 2018
Эфир
Президент Исламской Республики Афганистан Ашраф Гани Ахмадзай

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 4 декабр куни Ўзбекистонга келади

Фотохост-агентство
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)
32820

Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Абдулазиз Камилов чоршанба куни Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан Ашраф Ғанининг республикага ташрифини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани 4 декабр куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, бу ҳақда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти билан иккиёқлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2017-йилнинг 29-ноябр куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов мамлакатга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

Музокараларда олий даражада бўлажак Ўзбекистон-Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Мавзу:
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)

Асосий мавзулар