12:24 22 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Марш автоколонны посвященный 9 Мая

Ўзбекистон Ватан ҳимоячилари кунини ҳарбий маршлар билан нишонлайди

© Sherzod Ikramutdinov
Сиёсат
Ҳавола олиш
68440

Декабрь ойи ва 2018 йил давомида ҳарбий қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари, сержантлар тайёрлаш мактабларида ёшлар учун очиқ эшиклар кунларини ўтказиш режалаштирилган. Бу мақсадда 5 та бўлим, 55 банддан иборат тадбирлар Дастури тасдиқланган

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари кунида вилоятлар марказлари ва Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий техника намойиши ва ҳарбий оркестр марши бўлиб ўтади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мудофаа вазирлиги матбуот анжуманида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни 2018 йилда янги шаклда ўтказилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 7 декабрдаги фармойишига мувофиқ, байрам арафасида 5-10 январь кунлари Тошкентда ва вилоят марказларида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ташкил этилади.

Уларда ҳарбий техника, қурол-яроғ намойиши, ҳарбий оркестрлар концертлари, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишлари, шунингдек "Ватанпарвар" клубларининг ҳарбий-техника ва спорт имкониятлари тақдимотлари ўтказилади. 10-15 январь кунларида Тошкент ва вилоятлар марказларининг асосий кўчалари бўйлаб ҳарбий хизматчиларнинг тантанали марши — "Ҳарбий оркестрлар мусиқаси" бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ёшлар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида спорт марафонлари бўлиб ўтади.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. 15 январь куни ОТМлар, лицейлар, коллежлар ва мактабларда ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида жасорат дарслари ўтказилади.

Декабрь ва 2018 йил давомида ҳарбий қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари, сержантлар тайёрлаш мактабларида ёшлар учун очиқ эшиклар кунлари ўтказилиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар