Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев (справа) перед началом неформальной встречи глав государств СНГ
Президент РФ Владимир Путин и президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев (справа) перед началом неформальной встречи глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақага таҳдид ва хатарларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Миризиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

Хабарда айтилишича, Россия Федерацияси президентининг Ново-Огарёво қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни Владимир Путин кутиб олди.
Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви бошланди.

Владимир Путин давлат раҳбарларини ташрифи билан қутлаб, Россиянинг МДҲга раислиги якунлари ҳақида тўхталиб ўтди. Жорий йил ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш ва ташкилот нуфузини ошириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошганини таъкидлади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик аъзо давлатларни узвий боғлаб туриши, ушбу учрашув алоқаларга янги суръат бағишлашини қайд этди.

Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ ўзбекистонликларни Россияда ишга жойлаш бўйича битимнинг тўлиқ матнини эълон қилди

2018 йил Россияда бўладиган воқеалар муҳим аҳамиятга эга экани, президент сайловида Россия халқи муносиб номзодга овоз беражаги таъкидланди.

Учрашувда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақага таҳдид ва хатарларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0