Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с участниками совещания глав спецслужб СНГ
Президент РФ В. Путин встретился с участниками совещания глав спецслужб СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Россия Федерацияси президентининг Ново-Огарёво қароргоҳида МДҲ давлатлари раҳбарлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида Ҳамдўстллик давлатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги вазифаларни ҳал қилишда давом этишларини алоҳида таъкидлаб ўтди. РИА Новости хабарига асосан.

Президент РФ Владимир Путин и президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев (справа) перед началом неформальной встречи глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди

"Янги йил арафасида биргаликда йиғила олганимиздан ва келишганимиздек норасмий вазиятда ўтаётган йил учун МДҲ доирасидаги биргаликдаги ишга якун ясашимиздан, истиқболдаги режаларимиз ҳақида суҳбатлашиш ва албатта, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилишимиздан хурсандман", — деб таъкидлади Россия президенти.

Путиннинг сўзларига кўра, бир йиллик иш давомида катта куч давлатлар ўртасидаги интеграцияни ривожлантириш, хизмат кўрсатишдаги тўсиқларни бартараф этиш, террорчиликка қарши курашга қаратилди.

"Ҳамдўстлик давлатлари террорчилик, трансчегаравий жиноятчилик, наркотрафикка қарши курашда ҳамкорликни кенгайтирмоқдалар", — деб айтди Путин.

Путин, шу билан бирга, МДҲ давлатлари ўртасида товар айланмаси сезиларли ошганини қайд қилиб ўтган.

"Аминманки, МДҲ доирасидаги ҳамкорликни турли йўналишларда янада чуқурлаштириш давлатларимиз халқлари манфаатларига жавоб беради. Давлатларимиз иқтисодий-ижтимоий ривожланиши, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда олдимиздаги вазифаларни ҳал қилиш устида ишлаймиз", — деб таъкидлади Владимир Путин.

Янгиликлар лентаси
0