09:06 26 Апрел 2018
Эфир
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев

Назарбоев аноним изоҳларни бекор қилувчи қонунни имзолади

© Официальный сайт президента республики Казахстан
Сиёсат
Ҳавола олиш
18320

Қонунга киритилган ўзгартишлар изоҳ қолдираётган инсоннинг тахаллусдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилмайди, аммо портал ушбу тахаллус остида ким рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлади

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ахборот ва коммуникациялар масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига ўзгартиш киритиш бўйича қонунга имзо чекди, унга кўра, эндиликда ахборот ресурслари остида аноним тарзда изоҳ қолдириш ман этилади, деб хабар қилди РИА Новости.

Спутник Қозоғистон хабарига кўра, киритилган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда интернет-фойдаланувчилар қозоқ ахборот ресурсларида аноним тарзда изоҳ қолдира олмайдилар.

Сайтлар эгалари электрон ҳукумат порталида идентификациялаш бўйича битим тузишга ёхуд СМС-идентификациялашдан ўтишга мажбур этилади.

Илгарироқ Қозоғистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазири Даурен Абаев ушбу нормалар тармоқда авж олиб кетган ҳақоратлар, билан боғлиқлигини, улар миллатлараро низоларни келтириб чиқараётганини қайд этган эди.

Қонунга киритилган ўзгартишлар изоҳ қолдираётган инсоннинг тахаллусдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилмайди, аммо портал ушбу тахаллус остида ким рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлади.

Асосий мавзулар