12:55 21 Апрел 2018
Эфир
Главная елка страны зажгла праздничные огни

Ядро тугмаси ва ғанимларга йўлланган табрик: турли давлат раҳбарларининг Янги йил табриклари

© Юрий Корсунцев / UZ24
Сиёсат
Ҳавола олиш
Корея яриморолида вазиятнинг ўткир тус олиши (72)
116601

2018 йил кириб келишига саноқли дақиқалар қолганида, анъанага биноан ҳар бир давлат етакчиси ўз юртдошларига янги йил табригини йўллади, йил сарҳисобини қилди. Қизиқ томони шундаки, кимдир халқини меҳнатга, олға қадам босишга руҳлантирган бўлса, яна кимдир столи устида турган ядро тугмаси ҳақида эслатиб ўтди...

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Янги йил мурожаати — бу айрим давлатларда давлат раҳбари ёхуд ҳукумат раҳбарининг анъанавий тарзда фуқароларга мурожаати бўлиб, у Янги йил кириб келиши арафасида телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Мурожаатда давлат етакчилари, одатда, Янги йил билан табриклайдилар, ўтаётган йилнинг қисқача сарҳисобини қиладилар ва келаётган йил истиқболларига тўхталадилар.

Турли давлатларда президентлар ўз халқига мурожаатда нималарни ёдга олгани ҳақида ёдга оламиз.

Ўзбекистон: янги анъана, бағрикенглик ва эртанги кунга ишонч

Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўзбек халқига табриги "Ахборот" дастури орқали ўқиб эшиттирилар эди. Аммо 2017 йил якунида президент Шавкат Мирзиёев яна бир янги анъанани урфга киритди. Президент ўз халқига янги йил мурожаатини тўғридан-тўғри — онлайн тарзда амалга оширди.

Аксарият ўзбекистонликлар миллат етакчиси табригини давлат раҳбарининг Фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри кузатиш имконига эга бўлдилар.

Мирзиёев ўз байрам табригида "халқнинг фидокорона меҳнати билан 2017 йилни барча соҳаларда ёруғ юз билан якунлашга эришдик, халқнинг эртанги кунга ишончи тобора мустаҳкамланмоқда", деб таъкидлади.

Ўзбекистон раҳбари табригининг ўзига хослиги яна шунда ўз ифодасини топдики, етакчи нафақат Ўзбекистон халқини, балки узоқ ва яқин барча мамлакатлар халқларини ҳам, Янги йил байрами билан табриклаб, уларга тинчлик ва равнақ тилади. 

Мирзиёев 2018 йилда Ўзбекистон халқининг ҳаёт даражаси ва сифатини, барча тоифадаги аҳоли даромадларини оширишга алоҳида аҳамият қаратишга ваъда берди.

Россия: беғараз муҳаббат ва фидойилар

Россия етакчиси Владимир Путин ўзининг Янги йил мурожаатида Россия фуқароларига ижобий ўзгаришлар тилади ҳамда россияликларга Россияга бўлган ишончлари учун миннатдорлик билдирди.

Президент 2017 йилнинг сўнгги дақиқаларида мамлакат фуқароларини кечиримли бўлишга, бир-бирларини бағирларига босиб, муҳаббат изҳор қилиб, бир-бирларидан меҳр ва эътиборни аямасликка чақирди.

Бундан ташқари, Путин айни вақтда меҳнат қилаётган ва ўз профессионаллик бурчини адо этаётганларга алоҳида табрик йўллади. Россия президенти ўз табриги якунида россияликларга фаровонлик ва муваффақият, шунингдек, "ягона ва севимли Россия гуллаб-яшнаши ва унда тинчлик ҳукм суришини" тилади.

Шимолий Корея: Ким Чен Ин халқини Янги йил билан табриклади

КХДР раҳбари ўз мурожаатида столи устида доимий турадиган ядро тугмаси ҳақида гапирди.

Северокорейский лидер Ким Чен Ын
KRT via AP Video
Северокорейский лидер Ким Чен Ын

Пхеньян "тўхтатиб туриш кучига эга бўлгани учун АҚШ Шимолий Кореяга қарши урушни бошлай олмайди", — деди у ва мамлакатда ядровий кучлар яратилиши якунланганини маълум қилди.

Можаро бошлангудек бўлса, "АҚШнинг бутун ҳудуди" жавоб зарбаси остида қолади", — дея ишонтирди Ким Чен Ин.

АҚШ: мамлакатни буюк ишлар кутмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз дўстлари, душманлари, шунингдек "ғирром ОАВ"ларга бахтли Янги йил тилади.What a year it’s been, and we're just getting started. Together, we are MAKING AMERICA GREAT AGAIN! Happy New Year!! pic.twitter.com/qsMNyN1UJG

"Мамлакатимизнинг салоҳияти ва ақли шиддат билан ўсмоқда ва мен ўз дўстларимга, тарафдорларимга, душманларимга, мендан нафратланадиганларга ва ҳатто ёлғон хабарлар тарқатувчи ахборот ОАВларига бахтли ва соғлом Янги йил тилайман. 2018 йил — Америка учун буюк йил бўлади", — деб ёзган Трамп ўз Twitterида.

Украина: Порошенко мамлакат тараққиёт ва ривожланиш босқичига ўтгани ҳақида баёнот қилди

Украина президенти Петр Порошенко ўз мурожаати аввалида мамлакатнинг шарқий чегараси мудофаасида турган украиналик жангчиларни алоҳида табриклади. Порошенко, шунингдек, Қрим ва Севастополь, Донецк ва Лугансга ўз тилакларини йўллади.

"Ака-сингилларим, сизнинг уйингиз — Украина… Бизнинг уйимизни хонавайрон қилган ғанимни эса — вақти келади — қувамиз ва жазолаймиз", — деди у.

У шунингдек, ўз мурожаатида Қўшма Штатлар замонавий мудофаа қуролларини етказиш бўйича қарорни эълон қилгани, бу борада Канада ва бошқа мамлакатлар ҳам қадам қўйганини, Европа Иттифоқи жанговар кайфиятда бўлган мамлакатга нисбатан санкцияларни узайтирганини айтиб ўтди.

Украина раҳбари Европа давлатларига визасиз кириб бораётган юз минглаб украиналикларни ҳам эсга олди ҳамда барчани "Европага қараб дадил ва қайтмас қадамлар қўйилаётгани" билан табриклади.

Порошенко уруш оқибатида юзага келган бир неча йиллик инқироздан кейин Украина тикланиш ва тараққиёт босқичига ўтганини, Янги йилда Ҳукумат ривожланиш салоҳиятини кучайтиришини, аксарият украиналикларнинг ҳаёт даражасини ошириш ҳукумат қўлидан келиши тўғрисида гапирди ва украиналикларни бирликни сақлашга, ўз мамлакатига ишонишга ва меҳнат қилишга чақирди.

Мавзу:
Корея яриморолида вазиятнинг ўткир тус олиши (72)

Асосий мавзулар