06:58 26 Апрел 2018
Эфир
Жизнь в Республике Узбекистан

2018 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда?

© Flickr / Arian Zwegers
Сиёсат
Ҳавола олиш
Дилшода Раҳматова
9116280

Давлат тизимлари, шаҳарлар қиёфалари ўзгаради, давлат функциялари камайтирилади, инсонлар эркинроқ нафас олади, ниҳоят билим ва ақл ҳам ўз қадрини топади

Ўзбекистон президентининг парламентга мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда янги йилда Ўзбекистонни кутаётган ўзгаришлар ҳақида фикрларни билдириб ўтамиз.

Демак, биринчи галда, давлат тизимлари, шаҳарлар қиёфалари ўзгаради, давлат функциялари камайтирилади, инсонлар эркинроқ нафас олади, ниҳоят билим ва ақл ҳам ўз қадрини топади;

- ички ишлар, миллий хавфсизлик ва мудофаа тизимларининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилади;

— бир неча агентликлар, қўмита, инспекция ва марказлар қисқартирилиб, айрим вазирликлар таркибига киритилади;

— давлат хизмати ходимларига ҳақ тўлаш масаласи кўриб чиқилиб, уларнинг ижтимоий таъминот тизимини яратиш чоралари кўрилади;

— давлат иштирокидаги бизнес тузилмалар ташкил этиш чекланиб, бозор механизмлари ривожлантирилади, давлатнинг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади (автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш каби);

— мамлакатда маҳаллий ҳокимликлар органларининг ваколатлари ва масъулияти оширилади, давлат бошқарувидаги ҳаддан ортиқ марказлаштиришдан воз кечилади;

— давлат харидларини амалга ошириш механизмларига ўзгартириш киритилади, уларнинг очиқлиги таъминланади ва ушбу харидларни амалга ошириш мақсадида интернетда ягона портал яратилади;

- тинтув ўтказиш ва жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларнинг телефондаги мулоқотини эшитишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилади;

— ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни қийноққа солиш, уларга босим ўтказишни бартараф этиш чоралари кўрилади. Хусусан, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасаларига видеокузатув ўрнатилади, йўл-патрул ва патрул-пост хизматининг барча ходимлари видеокузатув билан таъминланади;

— вилоятлар орасидаги йўл-патрул хизмати постлари олиб ташланади;

— табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми 10 млрд. куб метрга оширилади;

— тадбиркорлик субъектлари 2 йилга барча текширувлардан озод қилинади;

— солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чоралар кўрилмайди;

- солиқ имтиёзларини беришда индивидуал ёндашувдан овоз кечилиб, уларни маълум тармоқлар учун қўллаш амалиёти жорий этилади;

— Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасида музокаралар ўтказилади;

— генетик модификация қилинган маҳсулотларни етиштирмаслик чоралари кўрилади;

— "Тошкент — Урганч — Хива" тезюрар поезди ва "Тошкент — Самарқанд — Бухоро — Урганч — Хива" туристик поезди йўлга қўйилади;

— 2 мингта ижтимоий дорихона қурилиб, ишга туширилади;

— 46 та перинатал марказ ташкил этилади;

- 2 минг километрлик шиша-толали алоқа тизими ётқизилади;

— интеллектуал ва маданий салоҳиятга алоҳида эътибор қаратилади, бунда нодир қобилият эгалари қўллаб-қувватланади, интеллектуал мулкка миллий бойлик сифатида эътибор қаратилади;

— хориждаги ватандошлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади, бунда уларнинг Ватанга бемалол келиб-кетиши ва мамлакат тараққиётида иштирок этишлари учун зарур шароитлар яратиш кўзда тутилади;

— арзон ва сифатли уйлар қуриш ишлари 2017 йилга нисбатан 1,5 баробарга оширилади;

— 2018 йилдан бошлаб, шаҳар ва қишлоқларнинг қиёфаси ўзгара бошлайди. Ҳар бир бино ва иншоотни лойиҳалаштиришга инновацион ёндашув талаб этилади, бунда эски қолиплардан овоз кечилади.

2018 йилда шу ва шу каби бошқа қатор ўзгаришлар кўзда тутилмоқда. Ҳеч бўлмаганда ушбу ўзгаришлар учун замин ҳозирланади. Бир сўз билан айтганда, янги йил Ўзбекистон учун инқилобий ўзгаришлар йили бўлиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар