Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эркин транзит режимини кафолатловчи ҳужжат кучга кирди

© Sputnik / Руслан ТадтаевДвижение по Транскаму
Движение по Транскаму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. 2017-йилнинг 30-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996-йил 4-сентябрдаги халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мазкур ҳужжат 2017-йил 6-октябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, "Тошкент — Андижон — Ўш — Иркештам — Қашғар" автомобил йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар.

Янгиликлар лентаси
0