09:02 26 Апрел 2018
Эфир
Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан

2018 йилги Давлат дастури лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди

© Sputnik / Валерий Мельников
Сиёсат
Ҳавола олиш
51120

2018 йилги Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. 15 январгача давом этадиган муҳокамаларда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Муҳокама 15 январга қадар давом этади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Давлат дастури 237 та бандни ўз ичига олган бўлиб, унда Ўзбекистон Президентининг 22 декабрдаги парламентга мурожаатномаси, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ғоя ва вазифалар ўз аксини топган.

Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган муҳокамаларда турли анжуманлар ва давра суҳбатлари ўтказилади. Шунингдек, муҳокамалар ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда ҳам мунтазам ўтказиб борилиши айтилмоқда.

Жамоат муҳокамаси ва келиб тушган таклифлар якунлари бўйича Давлат дастурининг такомиллаштирилган лойиҳаси тайёрланади.

Асосий мавзулар