15:19 15 Октябр 2018
Эфир
  • RUB122.73
  • EUR9427.06
  • USD8181.08
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 23 августа принял первого заместителя Председателя правительства Российской Федерации Игоря Шувалова

Президент Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчилари билан йиғилиш ўтказди

© Пресс-служба президента РУз
Сиёсат
Ҳавола олиш
55530

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан ўтказилган йиғилишда хорижий давлатлардаги элчихона ходимларининг асосий вазифалари Ўзбекистонга хорижий инвестиция ва сайёҳларни жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 11 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Унда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг бошқа вазирлик ҳамда идоралари раҳбар ходимлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат МирзиёевОлий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан ўтказилган йиғилишда хорижий давлатлардаги элчихона ходимларининг асосий вазифалари Ўзбекистонга хорижий инвестиция ва сайёҳларни жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Йиғилишда президент хорижий давлатлардаги элчиларга "10-15 январгача Ўзбекистонга келасизлар, бир йил давомида қиланадиган иш тизими маъқул бўлса ишлайсизлар, бўлмаса кетасизлар", — деган эди.

Асосий мавзулар