Ўзбекистон ва АҚШ турли соҳаларда мулоқотни янада ривожлантириш борасида фикр алмашди

© AFP / STRЗаместитель государственного секретаря США по политическим вопросам Томас Шэннон
Заместитель государственного секретаря США по политическим вопросам Томас Шэннон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 2018-йилнинг 17-январ куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди, деб хабар берди ТИВ матбуот-хизмати

Белый дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг маслаҳатчиси Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан учрашди

Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Доналд Трампнинг 2017-йил 19-декабрдаги телефон орқали батафсил мулоқоти давомида маълум қилинган мақсадларни амалий жорий этиш доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ мулоқотини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда икки томонлама кун тартибнинг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0