23:28 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
412 0 0

АҚШда қабул қилинган янги қонун лойиҳасига кўра, АҚШ, Россия билан бирга газ лойиҳаларида иштирок этаётган айрим Европа компанияларига қарши санкциялар киритиши мумкин бўлар экан.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. АҚШ ўзининг ичики қонунларини дунёнинг бошқа мамалкатларига нисбатан қўллаши, ёки қўллашга ҳаракат қилганини биз кўп маротаба гувоҳи бўлганмиз.

Яқинда океан ортида ана шундай "чегара билмас" қонунларнинг яна бири қабул қилиниши мумкин. Янги қонун лойиҳасига кўра "АҚШ Россия билан бирга газ лойиҳаларида иштирок этаётган айрим Европа компанияларига қарши санкциялар киритиши мумкин" эмиш.  

Бу дегани, "душманимга зарар етказиш учун дўстимни ҳам аямайман деганми?"  Ха, "ҳақиқий дўст" шундай бўлиши керак.

Ваҳоланки, Европанинг ўзида АҚШнинг ушбу  "ташаббусига" муносабат икки хил бўлди. Аксарият, яъни кўпчиллик буни албатта "номақбул иш" деб баҳо беришди, лекин АҚШ тарафдор бўлганлар ҳам кам эмас экан.

АҚШ Европа компанияларига қарши санкция киритиши мумкин
© Sputnik .
АҚШ Европа компанияларига қарши санкция киритиши мумкин

Франция, Германияда номақбул иш деганлар сони 60% дан кўп экан. Буюк Британияда 47%, Польшада 37%.

Европа компанияларига зарар келтирса ҳам майли, деб АҚШнинг бўлажак санкциялаирни қўллаб-қувватлаганлар сони эса Францияда  14 %, Германияда 20 %, Буюк Британияда 32 %, Польшада 24 %ни ташкил қилди.

Буюк Британияда бундайлар сони кўплигига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Brextдан кейин улар ЕИга анча "совиб" қолишган бўлса ажаб эмас.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради. Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Асосий мавзулар