Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон мулоқотини ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан
Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқот якунида Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жеэнбеков икки мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишини таъкидладилар

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йил 15-феврал куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеэнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков Қирғизистон Мирзиёевнинг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди
Мулоқот аввалида давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Ўтган даврда қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли Ўзбекистон — Қирғизистон ҳамкорлигини салмоқли даражада кенгайтиришга эришилгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Томонларнинг сиёсий иродаси ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро муносабатлар стратегик шериклик даражасига етгани алоҳида таъкидланди.

2017-йилда уч марта олий даражадаги ташриф муваффақиятли амалга оширилди, уларнинг якуни бўйича ҳамкорликнинг долзарб масалаларига оид муҳим келишувларга эришилди, Ўзбекистон —Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисида шартнома ва бошқа битимлар имзоланди.

Сааранбай Жээнбеков вручил орден Шавкату Мирзиёеву - Sputnik Ўзбекистон
"Мен бугун бахтлиман": "Данакер" ордени билан тақдирланган Мирзиёевнинг самимий нутқи
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари жадал суръатларда ўсмоқда, ишлаб чиқариш кооперацияси кўлами кенгаймоқда. Транспорт коммуникациялари соҳасида, жумладан, "Ўзбекстон — Қирғизистон — ХХР" йўналиши бўйлаб автомобил қатновини йўлга қўйиш ва темир йўл қуришга доир стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмлари йўлга қўйилди. Маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувлар фаоллашди.

Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражадаги ўзаро ташрифлар давомида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини қайд этдилар. Икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот якунида Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жеэнбеков икки мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишини таъкидладилар.

Янгиликлар лентаси
0