Малашенко: юз миллионлаб мусулмонлар ислом цивилизацияси яратилишига ишонишади

© Sputnik / Виталий БелоусовЧлен научного совета Московского центра Карнеги Алексей Малашенко
Член научного совета Московского центра Карнеги Алексей Малашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳеч қандай ислом давлати бўлиши мумкин эмас, бунинг барчаси утопия, дейди ишонч билан сиёсатшунос Алексей Малашенко

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Миллионлаб мусулмонлар шариат қоидалари асосида иш юритадиган давлатни ташкил этиш мумкин, деган утопияга ишонишади, деб таъкидлади Sputnik Тожикистон радиоси эфирида исломшунос-сиёсатчи Алексей Малашенко.

Ўзбекистонда масжидлар ва қабристонлар реконструкция қилинади
"Ислом давлатини ташкил этиш — бунинг барчаси утопия, коммунизм, социализм сингари гўзал бир утопия", — деб қайд этди сиёсатшунос.

"Аммо юз миллионлаб мусулмонлар бу ғояга ишонишади ва бу билан ҳисоблашиш зарур", — деб таъкидлади у.

Эксперт, шунингдек, мусулмон аҳолининг 40%дан 60%гача миқдори шариат — ижтимоий тенглик, қашшоқларга ёрдам ва адолатли ҳукумат тарафдори эканлигини қўшимча қилди ва бунинг ҳеч ёмон томони йўқлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0