Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ўтказилади, ЕИ буни олқишлади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Астана
Города мира. Астана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи вакили Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ҳеч қандай шерикларсиз ўзаро гаплашиб олишлари тарафдори эканини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан Остонада Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари саммити ўтказилишини олқишлади, у учрашувда минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинишига умид билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Боевики Исламского государства (ИГИЛ) - Sputnik Ўзбекистон
Москва "Ислом давлати" Марказий Осиёга ҳужум қилмоқчи, дея огоҳлантирди
"Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари, шу ерда, Остонада учрашишади. Агар янглишмасам, учрашув тез орада, март ойида бўлиб ўтади. Улар минтақадаги ҳамкорликни кучайтириш ва минтақада мавжуд таҳдидларга доир масалаларни муҳокама қиладилар", — деди Буриан "Европа Иттифоқи — Марказий Осиё муносабатларининг 25 йиллиги: ўтмишдан келажак сари" мавзуидаги конференциянинг очилиш маросимида.

Буриан интеграция ва ҳамкорлик жуда муҳим омиллардан бири эканлигини таъкидлади ва "Марказий Осиёдаги ижобий ўзгаришлар шамолини" олқишлади.

"Биз бу турдаги қарорларни олқишлаймиз. Биз истардикки, уларнинг барчаси бир стол атрофига йиғилиб, ҳеч қандай ҳамкорларсиз устувор масалаларни биргаликда муҳокама этишса, ва эҳтимол, олдинда турган чақириқларни енгиб ўтиш учун ўзларининг шахсий минтақавий стратегияларини ривожлантиришлари мумкин эди", — деди у.

2017 йилнинг ноябрида Қозоғистон ТИВ раҳбари Кайрат Абраҳманов Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг норасмий маслаҳатлашуви 2018 йилнинг март ойида, мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев раислигида ўтказилиши мумкинлиги тўғрисида хабар қилган эди. 

Янгиликлар лентаси
0