Самарқандда тожик ва ўзбек халқлари дўстлиги рамзини ифода этувчи ҳайкал ўрнатилади

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишГород Самарканд. Вид на площадь Регистан
Город Самарканд. Вид на площадь Регистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ниҳоятда қисқа фурсатда амалга оширилиши белгиланган қурилиш лойиҳасига кўра, ҳайкал ўрнатиладиган майдон боғнинг 30-35 сотих ерини эгаллайди

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намоёндалари — Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари Б. Элмуродовдан олган маълумотга асосланган ҳолда "Зарафшон" нашри хабар бермоқда.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
"Вақт синовидан ўтган дўстлик: тожик ва ўзбек халқи муносабатлари ҳақида фильм
"Икки улуғ мутафаккир ҳайкали илгари Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" меҳмонхонаси ёнида, кўримсиз жойда эди. Кейинчалик ҳайкал у ердан кўчирилди. Шаҳар жамоатчилиги, зиёлилар ва ижодкорларнинг таклифи билан ҳайкал учун мана шу жой танланди. Бу маскан танланиши бежиз эмас ва бу тўғри танлов. Чунки, ҳайкал ўрнатиладиган маскан Абдураҳмон Жомий кўчаси ёнида экани, Алишер Навоий номи билан аталадиган истироҳат боғи ҳудудида жойлашиши билан алоҳида аҳамият касб этади. Қолаверса, форс-тожик адабиётининг яна бир йирик вакили Абу Абдулло Рудакий ҳайкали ўрнатилган майдон ҳам ушбу истироҳат боғига туташиб кетган. Демак, бу маскан келгусида яхлит мажмуа сифатида адабиёт боғига, ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги рамзига айланади", — деган Элмуродов.

Ниҳоятда қисқа фурсатда амалга оширилиши белгиланган қурилиш лойиҳасига кўра, ҳайкал ўрнатиладиган майдон боғнинг 30-35 сотих ерини эгаллайди. Ҳайкал атрофида фавворалар, орқа томонида бир неча устунли арка бунёд этилади. Майдон четида гулхона ва майсазорлар ташкил қилинади. Бир неча хил ноёб манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0