18:52 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Международная конференция Центральная Азия – главный приоритет внешней политики Узбекистана

Шарқшунос: Марказий Осиё бирлиги ҳақидаги гаплар - афсона

© ИА "Жахон"
Сиёсат
Ҳавола олиш
Александр Князев
308563

Шарқшунос олим Александр Князев Sputnik таҳририяти учун республика етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат тактикаси ҳақида ўз фикрларини баён этди

Ўзбекистонда содир бўлаётган ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси сифасида мамлакат иқтисодий ривожланиш моделининг ўзгарганлигини олиш мумкин.

Республикада чорак аср давомида мавжуд бўлган ёпиқ (изоляцион) ва импортни ўрнини босиш иқтисодиёти ўз вазифасини бажариб бўлди ва ривожланишнинг янги босқичи, биринчи навбатда, ташқи бозорларга чиқиш зарурати билан долзарб бўлиб қолди.

Давлат бошқарувида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда юз бераётган либерализация ҳам шундан далолат беради. Табиийки, бундай қатъий ислоҳотлар Тошкентнинг ташқи сиёсатини ўзгартирмасдан қўймайди.

Гарчи унинг стратегик тамойиллари ўзининг аввалги қиёфасини сақлаб қолаётган бўлса ҳам: яъни йирик дунё марказларидан бир хил узоқликда бўлиш, ким бўлишидан қатъий назар икки томонлама муносабатларнинг устуворлиги, кўп томонлама интеграция форматларида  иштирок этмаслик. Ўзбекистон ташқи сиёсати асосида ҳар доимгидек эгоистик миллий манфаат мавжуд — мамлакатга ҳар қандай зарар келтириши мумкин бўлган келишувлар рад этилади.

Ташқи сиёсатдаги "Мирзиёев тактикаси" "Каримов тактикаси"дан фақат сиёсийлашув даражаси пастлиги ҳамда асосий урғулар иқтисодий таъсирлар тарғиботига қаратилгани билан фарқ қилади.

Устуворлик минтақагами?

Ўзбекистон президентининг минтақавий муносабатлар устуворлиги ҳақидаги илк баёнотлари кузатувчиларга жуда оптимистик хулосалар қилишга имкон берди, хусусан, минтақада 5 та собиқ иттифоқ давлатларининг қандайдир интеграцион иттифоқи яратилиши ҳақида тахминлар юзага келди. 

Шунга қарамай, Остонада март ойида Тошкент ташаббуси билан амалга оширилаётган тадбир ўтказилади. 

Марказий Осиё давлатлари ва Қозоғистон раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган минтақавий саммит аллақачон катта шов-шувларга сабаб бўлди, негаки ташаббус турли интеграцион лойиҳаларнинг анъанавий тарафдори Қозоғистонга эмас, балки Ўзбекистонга тегишли эди.

2017 йил ноябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги муаммоларни олий даражада муҳокама қилиш ва самарали ҳал этиш имконини берувчи Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат кенгашини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди.

Остонада ушбу ғоя қўллаб қувватланди ва унга аниқ ташкилий шакл берилди.

Аммо, ўша вақтндаёқ Ўзбекистон президенти бунда гап янги халқаро ташкилот ёки қандайдир интеграцион тузилма ҳақида бормаётганига аниқлик киритиб ўтган эди.

Бу минтақадаги турли йўналиш ва турли ривожланиш даражаларига эга мамлакатлар тараққиётига реал назар бўлиб, уларнинг яқинлашуви ҳамиша объектив сабаблар туфайли чекланади.

Мисол учун, Тошкент, Остона, Ашхобод, Душанбе ёки Бишкек ўз мустақиллигини юқори даражадаги, кўплаб миллатлар ва халқлар учун умумий бўлган маъмурий тузилмаларга бериш истаги бўлмаган (ва бу масала ҳеч қачон муҳокама қилинмайди).

Интеграция ҳақида эса фақатгина айрим сиёсатчилар, экспертлар, муаллифлар томонидан фикр билдириш билан чекланади ва бу борада айниқса Ўзбекистонда жуда кам гапирилади.

Бирлик иллюзияси

Барча собиқ иттифоқ мамлакатларининг интеграция ташаббуслари — улар эса ўндан ортиқ бўлган — ижобий натижани кўрсатмаган, Марказий Осиёнинг бирлиги, маданияти ва умумий тарихи ҳақидаги гап сўзлар — афсона бўлиб, замонавий ахборот олами бунга тўлиб-тошган.

Ўтган даврда минтақа давлатлари ягода давлат тузилмалари доирасида фақат куч орқали бирлашган, даврнинг тарихий ўлчовида эса — қисқа вақтга ва кўп ҳолларда — ташқи куч таъсирида: булар Чингизхон, Амир Темур, Россия империяси, СССР….

Шундай қилиб, мартда Қозоғистонда бўлиб ўтадиган саммит минтақада ҳамкорликни оптималлаштириш учун фойдали восита бўлиб хизмат қилиши мумкин ва бундан ҳам кўпроқ — икки томонлама ва уч томонлама шаклларда юзага келадиган узоқ муддатли муаммоларни ҳал қилиш имконини беради. Тошкент ва Остона ташаббусидан бундан ортиқни кутиш мақсадга мувофиқ эмас.

Тошкент — Остона

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик фаоллашади, транспорт ва энергетика соҳаларида учлик Ўзбекистон-Қозоғистон-Туркманистон ҳамкорлик давом этади. Минтақада сув-энергетик соҳаси долзарблигича қолмоқда. Бир қатор Хитой лойиҳалари туфайли транспорт-транзит соҳаси ҳам ривожланади.

Тошкент ва Остона бўлиб ўтадиган музокаралар фақатгина келгуси саммит доирасида эмас, балки очиқ ойдин келажак учун алоҳида эътиборни талаб қилувчи яна бир муҳим аҳамиятга эга бўлган томон мавжуд: бу бутун минтақадаги вазиятга таъсир кўрсатиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишдир.

Назарбоев ва Мирзиёев бир неча бор марта минтақадаги масъулият тўғрисида фикр билдиришган.

Остонадаги саммитда маслаҳат кенгашини ташкил этиш — бу таъсирни бошқариш механизмаларини яратиш, бунинг ижроси учун миллий органлардан юқори турувчи тузилмалар ёки қандайдир альянсларни тузишни талаб қилмайди.

Турли даражадаги ҳамкорлик

Совет иттифоқдан кейинги даврдаги тажриба шуни кўрсатадики, Ўзбекистон иштирокисиз минтақавий ҳудуд макон тўлиқ бўлмаган, бўлиниб қолган ва самарасиз бўлган.

Бу қисман Туркманистонга ҳам қўлланилади. Оддий жўғрофий жойлашуви туфайли Марказий Осиё расмий доирасидан ташқарида ишлашга интилади.

Ўзбекистоннинг кўп томонлама форматларда иштирок этмаслигига содиқ қолаётганлиги боис, минтақадаги ҳар қандай соҳадаги алоқалар нафақат турли даражадаги ҳамкорлик қилиш бўлиши мумкин ёки муайян аниқ лойиҳалар доирасида мавжуд бўлади.

Ушбу ҳамкорликнинг самарадорлиги на Қозоғистон ва Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ёки ОДКБда иштирок этишига, на Турманистоннинг махсус халқаро мақомига ҳалақит бериши керак эмас.

Қисқа вақт ичида Ўзбекистон раҳбарияти ўз чегаралари атрофидаги деярлик барча давлатлар билан муносабатларнинг моҳиятини жиддий янгилашга муваффақ бўлди.

Гарчи, ҳар хил сифат ва турли даражаларга кўра, барча 5 та собиқ совет республикаларининг ўзаро муносабатларини бир иттифоқ стандартига бирлаштиришга қодир эмаслигини тасдиқлайди.

Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон

Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти Москва ва Пекин (2017 йил баҳор) билан муносабатларда муваффақиятли бошланданидан сўнг Тошкентнинг навбатдаги вазифаси Вашингтон ва Европа давлатлари билан муносабатларда янгиланган шаклни тасдиқлаши долзарб бўлиб қолди.

Ушбу ишнинг босқичлари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида БМТнинг 72-чи Бош ассамблеяси ва АҚШ пойтахтида ўтказилган Ўзбекистон-АҚШ бизнес форумида иштирок этиши бўлди.

2018 йил бошида ҳам АҚШ билан жадал алоқалар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида бўлди.

17 январ куни Вашингтонда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ сиёсий масалалар бўйича давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди.

31 январ куни Комилов Тошкентда АҚШ Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллсни қабул қилди. Ушбу учрашувда Олий Мажлис сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Афғонистон бўйича махсус вакил Исматилла Эргашев қатнашди.

Бундай фаолликларга ҳатто баъзи кузатувчиларга "АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги яқинлашувнинг янги босчиқи" ҳақида фикр билдиришга имкон берди.

21 январ куни Ўзбекистон ва Афғонистон 2018 йил март ойи якунида Тошкентда "Афғонистон — тинчликка йўл" мавзусида халқаро конференция ўтказиш бўйича қўшма ташаббус билан чиқишди.

"Тошкент учрашуви 2018 йил феврал ойи якунига режалаштрилган "Қобул процесси" йиғилишини иккинчи йиғилиши мантиқий давоми бўлади, шунингдек, турли даражадаги умумий халқаро саъй-ҳаракатлар доирасида эришилган натижаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди", — деб таъкидлади Абдулазиз Комилов Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича ўтказилган БМТнинг Хавфсизлик кенгашида йиғилиши чоғида.

Кейинги Комиловнинг феврал ойидаги Теҳрон, Деҳли ва Исломободга ташрифлари ушбу соҳаларда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фаоллашуви бошланиши сифатида кўриш мумкин.

Шубҳасиз, учта пойтахда бўлиб ўтган учрашувларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг умумий масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бироқ ташрифларининг энг асосий вазифаси Эрон, Ҳиндистон ва Покистонни Афғонистон масаласи бўйича Тошкентда бўлиб ўтадиган конференцияга жалб қилиниши бўлди.

Бироқ Тошкентнинг Афғонистон йўналишдаги фаолияти алоҳида сиёсати сифатида қаралмайди. Январ ойининг иккинчи ярмида Нью-Йоркда С5+1 шаклида Марказий Осиё МДҲ давлатлари ва АҚШ дипломатик вакилларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

"Катта Марказий Осиё" эски лойиҳасининг асосий мақсади — C5 + 1 шаклининг қисқартирилган шакли бўлди, бу минтақанинг геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатдан Россия ва Хитойдан ажратиб олиш ва унинг АҚШ назорати остида Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдаги қўшни давлатлар билан яқинлаштириш ҳисобланади.

Бу эса, америкаликларнинг Марказий Евроосиё минтақасида барқарор ўрнашиб олишига имкон беради, Россия, Хитой ва Эрон ўртасида чегараларга жуда муҳим стратегик позицияни эгаллайди.

Ўзбекистон ушбу лойиҳада марказий ўрин эгаллаб турибди.

Остона билан рақобатми?

Ўзбекистоннинг "Афғонистон — тинчликка йўл" мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббус икки мақсадни кўзламоқда.

У мамлакатнинг минтақавий сиёсатда янги қатъий мақомини тасдиқлаши керак.

Шу вақтгача минтақа давлатларидан фақат Қозоғистон жиддий халқаро ўйинчи сифатида майдонда бўлган. Остонада Сурия, Украина, Тоғли Карабах муаммолари бўйича музокаралар ташкил қилган.

Агарда Тошкент ташаббуси ривожланиб кетса, Остона бу форматдаги монополияси тугаганини тан олишга мажбур бўлади. Бироқ, бу Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ижобий хусусиятига ҳозирча таъсир кўрсатмайди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ташаббуси ва БМТ шафелигида Ашхободда Туркманистон томонидан афғон ҳукумати билан "Толибон" ўртасида музокараларни ўтказиш ташаббусининг янгича талқинидир.

Бу параллел жараёнлар бўлиши мумкин, аммо улар бир-бири билан боғлиқ эканлигини яққол кўрсатди, бу сўнги 2-3 ой ичида Тошкент ва Қобул, Қобул ва Ашхобод ўртасида икки томонлама алоқалар жадаллиги билан тасдиқланади.

Шунингдек, Тошкент ташаббуси Афғонистон мавзуси ва бошқа масалалар бўйича Қозоғистон-АҚШ музокараларига зид эмас.

Тошкент — Вашингтон

Минтақавий сиёсатдаги АҚШнинг геосиёсий рақиблари — Россия, Эрон, Хитой, шунингдек ташқи сиёсат бўйича ноаниқ ҳолатда бўлган Покистон — янги ташаббус доирасида қандайдир муҳим аҳамиятга эга бўлган қарорларга таъсир кўрсатишга имкон берилиши эҳтимолдан йироқ.

Қобулнинг ташқи сиёсий фаолияти Вашингтондан стратегик тарзда бошқарилишига ҳеч шубҳа йўқ.

Қобул Тошкент билан муносабатларнинг янги даражасига ўтиши бежиз эмас. Бу масалан, Қобул ҳукумати Афғонистон масаласига оид Россия ташаббусларига муносабатида кўриш мумкин.

Ўзбекистон ўзининг иқтисодий ва қисман сиёсий моделида ташқи бозорларга чиқиш йўлларини, шунингдек, ташқи инвестиция масаласини инобатга олиши зарур.

Мамлакатнинг халқаро майдонда обрўси ошиши инвестиция муҳитига ўз таъсирини кўрсатиши керак, Афғонистон бўйича вазиятга жалб қилинган давлатлар — Эрон, Покистон, Ҳиндистон — бозорлар ва товарларни трансчегаравий алоқалардаги иштирокчилар сифатида жуда муҳимдир.

Гарчи, албатта, ўз шахсий мақсадларга эриши борасида параллел равишда, Тошкент, тўғридан-тўғри ёки билвосита АҚШ минтақавий сиёсати вазифаларини ҳам бажармоқда.

Буни Тошкент ва Вашингтон ўртасида яқинлашув янги босқичи сифатида квалификация қилиб бўлмайди.

Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсий доктринаси доирасида кўп томонлама, ўзининг миллий манфаатларига мос келадиган йўналишларда давом этмоқда.

Бу ҳозирги мақсадларга эришишнинг йўлидир, шунингдек, Хитой билан стратегик шерикчилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш ва Россия билан иттифоқчилик муносабатларининг мувозанатидир.

Асосий мавзулар