17:43 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Ниязходжаев Саидикрам Пархатович

Вазир ўринбосари Қозоғистонга элчи этиб тайинланди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
266 0 0

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Остонадаги дипломатик миссиясига янги раҳбар этиб Саидикром Ниёзхўжаев тайинланди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра Ниёзхўжаев 10 март куни Остонага жўнаб кетган.

Саидикром Ниёзхўжаев касби бўйича — қурувчи-муҳандис. Ниёзхўжаев Ташқи ишлар вазирлигига келгунига қадар Ўзбекистон президенти аппаратида, Ўзбекистон Ҳукуматининг юқори лавзимларда, жумладан, давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларда ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Олий Мажлис палаталарига қилган мурожаатида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг чет элдаги айрим элчилари фаолиятини кескин танқид қилган ва мамлакатга туристлар ва сармояларни жалб қилишни уддалай олмаган элчилар — бизга керак эмас деган эди.

Асосий мавзулар