20:04 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Открытие КПП Жартепа между Узбекистаном и Таджикистаном

Самарқандга Тожикистондан қимматбаҳо совға келди

© uza
Сиёсат
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)
238941

Еттинчи март куни "Жартепа" ўтказиш пунктида Ўзбекистон президентининг Тожикистоннинг Суғд вилоятига совғаси - Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган автобус топширилган эди

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Самарқандга Суғд вилояти ҳокимидан қимматбаҳо совға келди, деб хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

"10 март куни Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраевга "Саразм"-"Жартепа" ўтказиш пункти орқали қимматбаҳо совға юборди", — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти ва Суғд вилоятининг Панжакент шаҳри ҳокимликлари вакиллари икки халқ ўртасидаги муносабатлар кун сайин мустаҳкамланиб бораётгани, янги давр талаблари асосида ривожланаётганини эътироф этишди. Мамлакатларимизни умумий тарих, узвий маънавий қадриятлар боғлаб тургани, бу икки халқ азалдан бир дарёдан сув ичиб, қариндошлик ришталари билан боғлангани яна бир бор тилга олинди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги кунларда ўзбек ва тожик халқлари ўртасида кузатилаётган яқин қўшничиликка асосланган ҳамкорликни нафақат икки мамлакат аҳли, балки бутун дунё катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

Хусусан, 1 март куни Самарқанд вилоятининг "Жартепа", Суғд вилоятининг "Саразм" ўтказиш пунктлари ўз ишини тиклади. Самарқанд — Панжакент оралиғида А-377 халқаро автомобиль йўли яна очилди.

7 март куни Самарқанд шаҳрида икки халқнинг буюк вакиллари — Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийга ёдгорлик ўрнатилди.

Шу куни "Жартепа" ўтказиш пунктида Ўзбекистон президентининг Тожикистоннинг Суғд вилоятига совғаси — Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган автобус топширилди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)

Асосий мавзулар