04:13 19 Июн 2018
Эфир
  • RUB126.72
  • USD7909.37
  • EUR9306.16
Представители движения Талибан

"Толибон" ҳаракати Афғонистон бўйича ўтказиладиган тинчлик музокараларига қизиқиш билдирди

AP/ str/Haider Shah
Сиёсат
Ҳавола олиш
Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро анжумани (41)
87130

Афғонистон бўйича халқаро анжуман 26-27 март кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати Афғонистондаги вазият бўйича тинчлик музокараларига қизиқиш билдирди, деб хабар қилди Рейтер агентлиги АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис баёнотига таянган ҳолда.

"Биз "Толибон" томондан қизиқиш ҳақида хабар топдик…. Бизда маълум гуруҳлар бор — кичик гуруҳлар, улар келишни бошлашди ва музокараларга қизиқиш билдиришни бошладилар", — деган Мэттис Афғонистонга сафари олдидан. Унинг Афғонистонга бориши ҳақида олдиндан маълум қилинмаган эди.

NBC телеканали хабарига кўра, вазирнинг ташрифи ҳақида хавфсизлик эҳтиёт чораси юзасидан эълон қилинмаган.

Илгарироқ Ўзбекистон ТИВ матбуот-хзмати душанба куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этиш бўйича "Толибон"дан мурожаат олмаганини маълум қилган эди.

ТИВ матбуот-хизмати Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро анжуманга Хитой ва АҚШнинг ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, шунингдек БМТ Бош котиби таклиф этилгани ҳақида хабар берган эди. Россия делегацияси Сергей Лавров бошчилигида ташриф буюради.

Мавзу:
Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро анжумани (41)

Асосий мавзулар