14:37 21 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Сиёсат
Ҳавола олиш
183310

Россия президентлигига бўлиб ўтган сайловларда Путин учун рекорд даражадаги сайловчилар овоз беришди. Путин ғалаба қозонди. Рус халқи ўзининг бирдамлигини кўрсатди, дея ёзишмоқда ОАВлар

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Дунё етакчилари Владимир Путинни Россия президентлигига бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклашни бошлаб юбордилар.

Путинни энг биринчилардан бўлиб — ХХР раиси Си Цзиньпин ва Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев табриклади.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Владимир Путинга юборган табрик телеграммасида россия-хитой муносабатлари энг юқори даражадалигини алоҳида таъкидлаб ўтган ва бу муносабатларни бундан кейин ҳам ривожлантиришга тайёрлигини билдирган.

Си Цзиньпинь Москва ва Пекин ўртасидаги алоқалар "ўзаро ҳурмат, тенглик ва ўзаро манфаатлиликка асосланган янги типдаги халқаро муносабатлар намунаси бўлганлигини" айтиб ўтди.

Хитой етакчиси шунингдек, Россия давлатчилик тараққиётида янги муваффақиятларни қозона олишига ишонч билдирган.

"Сўнгги йилларда россия халқи ўзининг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини намоён қилмоқда, тараққиёт йўлидан ва кучли мамлакатни яратиш йўлидан бормоқда, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим натижаларга эришилган. Россия халқаро масалаларда муҳим конструктив роль ўйнайди", — деб қайд этган Си Цзиньпинь.

Назарбоев ва Кастронинг табриги

Қозоғистон президенти россиялик ҳамкасбини телефон орқали табриклади.

Кубанинг Москвадаги элчиси Херардо Пеньялвер Порталь эса Рауль Кастро Владимир Путинга "илиқ нома" йўллагани ҳақида хабар берган.

Дипломатнинг сўзларига кўра, куба етакчиси Россия президенти ғалабасини ишончли ғалаба деб атаган.

Етакчининг ноёб таланти

Путинга ғалаба муносабати билан, шунингдек Сербия президенти Александр Вучич ва ҳукумат раҳбари Ана Брнабич табрикнома йўллаганлар.

Вучич ўз табрик телеграммасида Путинга иккиёқлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшга ҳиссаси ҳамда Сербиянинг ҳудудий бутунлигини ҳимоя қилаётгани учун миннатдорлик билдирган.

Ана Брнабич, ўз навбатида Путиннинг сайловлардаги ғалабаси ишончли бўлганини қайд этган.

Ватанпарварлик намойиши

Венесуэла президенти Николас Мадуро Путиннинг Россия президенти этиб қайта сайлангани россияликларнинг "ватанпарварлиги, юқори сиёсий онги"дан ҳамда "демократик интилишларидан" далолат беришига ишонч билдирган.

Абзазия президенти Рауль Хаджимба эса сайловлар натижалари россияликларнинг Владимир Путин танлаган йўлга бўлган ишончини кўрсатишини айтган.

"Россия иқтисодида кўпгина модернизация ишлари амалга оширилди, ижтимоий соҳани ривожлантиришга, хавфсизлик ва мудофаа соҳасига, Россия манфаатларини халқаро саҳнада ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилди. Владимир Владимирович, сизга Россия халқи фаровонлиги учун мураккаб меҳнат фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман", — дейилади Абхазия президенти табригида.

Порошенко ва Маккейн танқиди

Россияда ўтказилган президент сайловлари натижаларидан норози бўлганлар ҳам топилди. Мисол учун, украиналик етакчи Петр Порошенко Қримдаги овоз беришлар ноқонуний ўтказилгани ҳақида баёнот қилди.

Порошенконинг сўзларига кўра, дунё етакчилари яриморолда ўтказилган сайлов натижаларини тан олишга тайёр эмас. "Қрим сайлайдиган ягона президент — бу Украина президенти бўлади. Мен бу борада шубҳа қилмайман", — деган Порошенко. Унинг сўзларидан матбуот-хизмати иқтибос келтирган.

Америкалик сенатор Жон Маккейн ўз навбатида россиялик сайловчилар Путинни қўллаб-қувватлашаётганига шубҳа билдирган. "Путин сайловчиларни ўзига қаратиш учун кўп нарсаларни қилишига тўғри келгани, россияликлар унинг ҳукуматга бўлган тортишуви — ёлғон эканлигини билишларидан далолат беради. АҚШ озодликни истаётган барча россияликларни қўллаб-қувватлайди", — деб ёзган Маккейн ўзининг Twitter ида.

18 март куни Россияда бўлиб ўтган президент сайловларида Путин 76% дан кўп овоз олди. Бу унинг сиёсий карьерасидаги рекор кўрсаткичдир. Путин учун 54,4 миллион фуқаролар овоз беришган.

Асосий мавзулар