06:03 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
Скрипаль иши (27)
61430

Бирлашган қиролликни оила аъзолари билан бирга қўшиб ҳисоблаганда жами саксонга яқин киши тарк этди

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Буюк Британия томонидан чиқариб юборилаётган россиялик дипломатлар Лондондаги элчихонани тарк этишди, деб хабар қилди РИА Новости мухбири Мария Табак.

Ўндан зиёд машиналар ва микроавтобуслардан иборат колонна аэропорт томон йўл олган. Ҳамкасбларини кузатишга элчихонанинг барча ходимлари чиқишган.

Россиянинг Лондондаги элчиси Александр Яковенко кетаётган дипломатлар билан хайрлашиш учун аэропортга шахсан ташриф буюради.

Лондон Россиянинг жами 23 нафар дипломатини чиқариб юбормоқда. Британия ҳукумати ушбу қарорни Разведка Бош бошқармаси собиқ офицери Сергей Скрипальнинг ўлимида Россиянинг алоқадорлиги муносабати билан қабул қилганлигини маълум қилган.

Бирлашган қиролликни оила аъзолари билан бирга қўшиб ҳисоблаганда жами саксонга яқин киши тарк этди.

Москва томонидан жавоб чораси тариқасида чиқариб юборилаётган британиялик дипломатлар тез кунларда ўз ватанларига қайтишади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Солсберида разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипал ва унинг қизи заҳарлангани сабабли мамлакатдан Россиянинг 23 нафар дипломати чиқариб юборилишини эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, Солсберидаги воқеага "катта эҳтимол билан" Россия алоқадор.

Россиянинг Лондондаги элчиси Александр Яковенко мазкур вазиятни изоҳлар экан, россиялик дипломатлар Буюк Британияни 20 март куни тарк этишларини билдирди.

"Скрипаль иши" бўйича Россия президенти Владимир Путин ҳам муносабат билдирган.

Россия раҳбари мамлакатда кимёвий қурол йўқлигини — уни халқаро кузатувчилар назоратида йўқ қилишганини маълум қилган. Шунингдек, Путин Москва суриштирув ишларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини, аммо бу борада иккинчи томоннинг ҳам қизиқиши бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Мавзу:
Скрипаль иши (27)

Асосий мавзулар