21:13 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро анжумани (41)
38811

Бугун Тошкентда Марказий Осиё давлатлари, Эрон, Туркия, Россия ва АҚШ ҳамда БМТ ва ЕИ делегациялари иштирокида "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" юқори даражали халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистонда тинчлик ўрнатишни мақсад қилган ушбу юқори даражадаги халқаро анжуман Ўзбекистонда бўлиб ўтишига қандай асослар борлигини санаб ўтди.

Биринчидан: бизнинг ушбу ташаббусимиз Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепциясига тўла мос келади. Бу концепцияда аввало қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

Иккинчидан: Ўзбекистон ва афғонистон халқлари асрлар давомида ягона маданий-цивилизацион маконда яшаб келади.

Азал-азалдан Амударёнинг икки томонида ўзаро ўхшаш тиллар.умумий муқаддас дин ва муштарак маънавий қадриятлар бирлаштириб турадиган халқлар яшаб келмоқда. Амударё биз учун ҳамиша тириклик манбаи бўлиб келган, аммо одамларнинг эркин ҳаракат қилишига, савдо алоқаларини яқиндан ривожлантиришга, илм-фан соҳасидаги ютуқлар билан ўртоқлашган ва бир-бирини маданий жиҳатдан бойитишга ҳеч қачон тўсқинлик қилмаган.

Учинчидан: барчамиз қатъий ишонамизки, хавфсизлик ягона ва бўлинмасдир, ва уни фақат биргаликдаги саъйи-ҳаракатлар билан таъминлаш мумкин. Афғонистон хавфсизлиги — бу Ўзбекистон хавфсизлиги, бутун бепоён Марказий Осиё минтақаси барқарорлиги ва тараққиёти гаровидир.

Халқаро террористик ташкилотлар Афғонистонни ўзининг доимий маконига айлантириб олишига йўл қўйиб бўлмайди.

Тўртинчидан: Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш бўйича тажрибага эга. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан 1999 йилда Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар Россия ва АҚШ ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасидаги “6+2” гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Бу учрашувда Шимолий иттифоқ ва Толибон ҳаракати вакиллари ҳам иштирок этган эди.

Музокаралар якуни бўйича Афғонистондаги низоларни тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий принциплари ҳақидаги Тошкент декларацияси қабул қилинди ва у БМТ Бош Ассамблеяси 54-сессияси ва БМТ ХК нинг расмий ҳужжатига айланди.

Шу муносабат билан, деди президент, Афғонистон билан умумий келажагимиз, афғонистонлик биродарларимизни ҳам, бизни ҳам бирдек ташвишга солаётган масалалар ҳақида гапириш учун барча асосларга сиёсий ва маънавий ҳуқуқга эгамиз.

Мавзу:
Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро анжумани (41)

Асосий мавзулар