Сергей Лавров Афғонистонда ҳақиқий тинчлик бўлиши учун нима қилиш зарурлигини айтди

Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиш учун афғон ҳукумати ва "Толибон" ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўйиш зарурлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Расмий Қобул ва "Толибон" ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўймасдан Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиб бўлмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентдаги "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" номли юқори даражадаги халқаро анжуманда айтди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Тошкент анжумани ўтказишга нималар сабаб бўлганини айтди

"Марказий Осиё бизнинг ташқи сиёсатимизда муҳим ўрин эгаллайди. Қозоғистон ва Қирғизистон билан ЕИИҲ орқали ҳамкорлик қиламиз. 9 ой ичида Россиянинг Марказий Осиёга кўмаги 6 миллиард доллардан ошиб кетди", — деди Сергей Лавров.

Вазир конференция мазмун-моҳияти, Тошкент анжуманининг якуний ҳужжати ва афғон муаммосини сиёсий ҳал қилиш масаласи бўйича ҳамкорликдаги келгуси саъй-ҳаракатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Афғонистон можаросини куч билан ҳал бўлмайди. Фақат афғон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасидан конструктив мулоқотни йўлга қўйиш орқали ҳақиқий тинчликка ва барқарорликка эришиш мумкин", — деди Сергей Лавров.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия минтақада иттифоқ ва шерик давлатлар билан яқин ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0