19:56 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро анжумани (41)
158 0 0

Раббоний ушбу дастур Марказий Осиё мамлакатлари ва дунё ҳамжамиятининг террористик гуруҳларга қарши кураш бўйича янги методларини мустаҳкамлаш имконини беради, дея таъкидлади

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий стратегияни қабул қилишлари лозим, деди сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича анжуманда Афғонистон Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний.

"Биз терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий дастурни қабул қилишни таклиф этамиз. Бизнинг фикримизча, бу Афғонистон бўйича тинчликка эришишда муҳим шарти ҳисобланади", — деди Раббоний анжуманда чиқиши вақтида.

Раббоний ушбу дастур Марказий Осиё мамлакатлари ва дунё ҳамжамиятининг террористик гуруҳларга қарши кураш бўйича янги методларини мустаҳкамлаш имконини беради, дея таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун 27 март куни Афғонистон бўйича "Тинчлик жараёни, хавсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзусида ўтказилаётган халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эндиликда дунё ҳамжамияти Афғонистонга унинг ҳудудидан тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмайдиган давлат сифатида қарай бошлашимиз керак", дея таъкидлаган эди.

Ўзбекистон раҳбари барча қўшни мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари бир-бирини такрорламаслиги, балки тўлдириши кераклигини айтди.

"Биз бу муаммони ҳал этиш бўйича ўзаро келишилган чора-тадбирлар, ёндашув ва тадбирларни ишлаб чиқишимиз зарур", — деди президент.

Мавзу:
Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро анжумани (41)

Асосий мавзулар