20:43 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро анжумани (41)
219 0 0

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича таклифларни айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Тошкентда давом этаётган халқаро анжуманда Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида агросаноатни ривожлантириш бўйича уч томонлама консорциум тузиш ва машинасозликни ривожлантириш таклифлари билдирилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича таклифларни айтиб ўтди.

"Биз саноатни ривожлантириш ва ижтимоий масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиш Афғонистон учун фақат фойда келтиради, деб биламиз. Шу туфайли, Тожикистон иштирокида Қирғизистон ва Афғонистон ўртасида уч томонлама агросаноатни ривожлантириш бўйича консорциум тузишни таклиф қиламиз. Шунингдек, бош штаби Бишкек шаҳрида иш олиб борувчи Афғонистон масалаларини тадқиқ этувчи марказни ишга тушириш лозимлигини айтмоқчиман. Бу марказ Афғонистон, шу жумладан бутун минтақа учун долзарб бўлган масалаларни ҳал қилиш учун ноёб майдон бўлиши мумкин. Ушбу лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш бўйича истак билдирган томонларнинг таклифларини мамнуният билан қабул қиламиз. Афғонистон тикланиши учун таълим ва маданият соҳалари ўта муҳим ўринга эга. Афғонистонда малакали кадрларга эҳтиёж мавжуд. Бугунги кунда уч юздан ортиқ афғонистонлик ёшлар Қирғизистон олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Ўйлайманки, бу тажриба бошқалар учун ҳам фойдали бўлади», — деб таъкидлади Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев.

Мавзу:
Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро анжумани (41)

Асосий мавзулар