18:50 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Сиёсат
Ҳавола олиш
111320

Дональд Трамп Владимир Путинга АҚШ қурол-аслаҳа пойгасида ғолиб чиқишини маълум қилди, деб хабар қилган NBC нашри

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Америка президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан ўтказган охирги мулоқотида АҚШ Россия билан қурол-аслаҳа пойгасини ўтказишга тайёрлигини ва ҳатто бунда ғолиб чиқишини айтган. Бу ҳақда ўзининг исми сир сақланган манбасига таянган ҳолда NBC телеканали хабар берди. 

"Агар сиз қурол-аслаҳа пойгасини истасангиз, биз буни амалга оширишимиз мумкин, лекин мен ғалаба қозонаман", — деб иқтибос келтиради телеканал Трамп сўзларидан.

Икки етакчи суҳбати 20 март куни бўлиб ўтган. Трамп Путинга унинг қайта сайлангани билан табриклаш учун қўнғироқ қилган. Россия президенти матбуот-котиби суҳбат конструктив руҳда бўлиб ўтганини таъкидлаган. Песковнинг сўзларига кўра, Путин ва Трамп иккиёқлама муносабатларда тўпланиб қолган муаммоларни енгиб ўтиш ҳақида гаплашишган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Россия президенти Федерал кенгашга мурожаатида Россиянинг энг янги қуроллари, хусусан ҳар қандай Ракетага қарши мудофаа тизимини айланиб ўтадиган янги типдаги аслаҳалар ҳақида гапирган эди.

Теглар:
қурол, Трамп, Путин

Асосий мавзулар