Россия қатор давлатлар дипломатларини чиқариб юбормоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишАвтомобиль посольства Литвы в РФ у здания министерства иностранных дел РФ, куда вызваны послы стран, выславших российских дипломатов
Автомобиль посольства Литвы в РФ у здания министерства иностранных дел РФ, куда вызваны послы стран, выславших российских дипломатов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Россия ТИВ Лондондан дипломатлар ва маъмурий ходимлар сонини Британияда фаолият юритаётган россияликлар сонига тенглаштиришни талаб қилмоқда. Бу учун Лондонга бир ой вақт берилган

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. "Скрипал иши" туфайли қатор мамлакатлар Россия дипломатик ваколатхоналари вакилларини чиқариб юборган эди. Бу чораларга жавоб тарзида Москва ҳам қатор мамлакатлар дипломатларини чиқариб юбормоқда.

Ушбу чоралар жавоб чораси характерига эга. Хусусан, Россияни 13 нафар Украина дипломатлари, тўрт нафар Польша, уч нафардан Литва ва Чехия ҳамда бир нафар Латвия дипломатлари тарк этишлари лозим. 

Лавров о вербовке российских дипломатов - Sputnik Ўзбекистон
Лавров дипломатларнинг Ғарб давлатларидан чиқариб юборилишини сурбетлик деб атади

Шунингдек, Нидерландия дипломатик миссиясининг икки ходими, бир нафар Швеция ходими ҳамда Эстония ҳарбий атташеси Тоомас Педа тарк этади.

Уларнинг барчаси 5-7 апрел саналарига қадар Россиядан чиқиб кетишлари лозим.

Шунингдек, Россия ТИВ Лондондан дипломатлар ва маъмурий ходимлар сонини Британияда фаолият юритаётган россияликлар сонига тенглаштиришни талаб қилмоқда. Бу учун Лондонга бир ой вақт берилмоқда.

Скрипал иши

Тўртинчи март куни Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни Британиянинг Солсбери шаҳри марказида ҳушсиз ҳолатда топишади. Британия ҳукуматига кўра, собиқ агент совет даврининг "Новичок" дастури доирасида ишлаб чиқарилган модда билан заҳарланган. Шу билан бирга СССРда бу номли кимёвий қурол бўлмаган, токсинларни белгилаш учун рақамлар ишлатилган.

МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ Британия элчисига норозилик нотасини топширди
Лондон ушбу жиноятга "жавоб" чораси тарзида 23 нафар россиялик дипломатларни чиқариб юборди. Британияни ЕИнинг 16та давлати, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Австралия, Молдавия, Албания, Македония ва Украиналар қўллаб-қувватлади.

Умумий ҳисобда дипломатик вакиолатхоналарни Россия ТИВнинг 150дан ортиқ ходимлари тарк этишади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Россия ТИВ америкалик элчи Жон Хантсманни чақиртирган эди. АҚШ элчисига олтмиш нафар америкалик дипломатлар Россиядан чиқариб юборилиши ва Санкт-Петербург шаҳридаги АҚШ ваколатхонаси ёпилиши ҳақида эълон қилинди.

Янгиликлар лентаси
0