МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари 6 апрелда Минскда йиғилмоқда

© Интернет-портал СНГФлаги стран участниц СНГ
Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олтинчи апрел куни Минск шаҳрида МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Мажлисда ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва халқаро кун тартиби муҳокама қилинади

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"2018-йилнинг 6-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисида иштирок этади", — дейилади хабарда.

График состояния финансового рынка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲ молиявий разведка хизматлари раҳбарлари Кенгашига аъзо бўлди
"Казинформ" агентлиги хабарига кўра, МДҲ ТИВК кенгаши мажлисида 13та ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда. Ҳужжатларнинг аксарияти гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва Ҳамдўстлик доирасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Мажлис иштирокчилари 2018 йилги режаларни ҳам муҳокама қиладилар.

Хусусан, гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш доирасида ТИВК мажлисида 2021 йилни Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларида Архитектура ва шаҳарсозлик йили деб эълон қилиш лойиҳасининг кўриб чиқилиши ва маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, кун тартибидан: МДҲ иштирокчи давлатларидаги ўқитувчилар ва таълим соҳаси ходимлари Қурултойи ҳақидаги лойиҳа, МДҲ иштирокчи давлатлари "МДҲ учун 100 лойиҳа" қатнашчиларининг халқаро ёшлар лойиҳаси, МДҲ иштирокчи давлатларининг солиқ(молиявий) суриштирувини амалга оширувчи органлар учун ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Шунингдек ТИВК мажлиси кун тартибидан ўрин олган масалаларнинг тенг ярмидан кўпи ҳамдўстлик майдонида янги таҳдид ва хавфларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0