Кимлар дипломатик ваколатхона раҳбари бўлиши мумкин?

© Sputnik / Рамиль СитдиковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. Ҳужжатда кимлар дипломатик ваколатхона раҳбари бўлиши мумкинлиги қайд этилган

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Фармонда дипломатик ваколатхона раҳбари кимлар бўлиши мумкинлиги белгиланди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири. 

Просмотр прямой трансляции с участием министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова - Sputnik Ўзбекистон
Камилов қандай қилиб дипломат бўлиш мумкин, деган саволга жавоб берди
Ҳужжатга кўра, олий маълумотга эга бўлган, давлат ва чет тилларини яхши биладиган, тегишли ишбилармонлик, маънавий ва касбий фазилатларга эга бўлган, шунингдек, тарих, маданият соҳаларини, миллий анъаналар ва урф-одатларни, Ўзбекистон Республикасидаги социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини чуқур биладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси дипломатик ваколатхона раҳбари бўлиши мумкин.

"Дипломатик ваколатхона раҳбари ўзи ишлаб турган давлатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлни самарали давом эттириш, мамлакат манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий расмий вакили ҳисобланади", — деб таъкидланган президент Фармонида.

Шунингдек, ўзлари ишлаб турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ходимлар ва давлат органлари расмий вакиллари идоравий мансублиги ва ҳисобдорлигидан қатъи назар дипломатик ваколатхонанинг раҳбарига сўзсиз бўйсуниши ва зиммасидаги вазифаларни бажаришда ўз фаолиятини у билан мувофиқлаштириши қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0