17:38 18 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Улугбек Иноятов - Министр Народного образования

Иноятов: Самарқандда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга чиқариш бўйича расмий ҳужжат бўлмаган

Международный пресс-клуб
Сиёсат
Ҳавола олиш
45730

"Аввалги ура-урачилик даври ўтди, бугунги даврга мослашиш керак", дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 17 апрель куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. 17 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов сўзга чиққан ва 14 март куни ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган самарқандлик ўқитувчи Диана Енекеева иши юзасидан шахсан Самарқандга бориб, йиғилиш ўтказганини, ўқитувчиларни ободонлаштиришга мажбуран чиқариш бўйича ҳеч қандай расмий ҳужжат бўлмагани, оғзаки топшириқ берилгани ва бунга бош бўлганлар ишдан олинганини айтди, деб хабар қилмоқда "Қалампир" нашри.

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқанд вилояти матбуот-хизмати раҳбари Спутник мухбири билан суҳбатда Диана Еникееванинг ўлимидан кейин ўқитувчи ишлаган мактаб раҳбари, мактаб раҳбарининг ўринбосари ишдан олингани ҳақида маълум қилди. 

Илгарироқ Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Диана Еникеева вафоти билан боғлиқ шов-шувлардан сўнг берган расмий баёнотида самарқандлик ўқитувчининг ўлими билан боғлиқ ҳодиса юзасидан холисона суриштирув ишлари олиб борилиши ва холисона ҳуқуқий баҳо берилишини ваъда қилиб, вилоятда ижтимоий соҳа ходимлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳудудларни ободонлаштириш ишларига жалб этилмагани ва бундан кейин ҳам жалб қилинмаслигини ишонч билан маълум қилган эди.

Халқ таълими вазири шунингдек, ўз нутқи давомида "Менда мажбурий меҳнатга қарши чиқишга журъат, қатъият етишмаганини тан оламан. Ҳатто, бунга ўзим ҳам бош бўлганман. Чунки аввалги сиёсатнинг талаби шундай эди, буни ватанпарварлик деб ҳам тушунганман. Биз зиёлилар четда туришимизга бошқача қараларди. Бугунги ўзгаришларга мослаша олмадик", деб айтган.

Асосий мавзулар