Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезиденты Туркменистана и Узбекистана - Гурбангулы Бердымухаммедов и Шавкат Мирзиёев
Президенты Туркменистана и Узбекистана - Гурбангулы Бердымухаммедов и Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг кўп қиррали масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Хабарда айтилишича, Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркманистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг кўп қиррали масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Шунингдек, ташриф дастурида давлат раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги Ашхобод паркининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон етакчи иқтисодий тузилмаларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0