Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Туркменистана и Республики Узбекистан
Флаги Туркменистана и Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўплами имзоланди.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди:

Президенты Туркменистана и Узбекистана - Гурбангулы Бердымухаммедов и Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди

1. Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Туркманистон иқтисодиёт вазирлиги Стратегик ва барқарор ривожланиш институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

2. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Туркманистон касаба уюшмаси миллий маркази ўртасида англашув меморандуми;

3. Ўзбекистон ва Туркманистон савдо-саноат палаталари ўртасидан ишбилармонлик кенгашини тузиш тўғрисида битими;

4. Ўзстандарт агентлиги билан Туркменстандартлари бош давлат хизмати ўртасида 2018 йил мўллажланган ҳамкорлик режасини тасдиқлаш тўғрисида баённомаси;

5. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

6. Спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро меморандуми;

7. Ўзбекистон ва Туркманистонда савдо уйларини ташкил этиш тўғрисида идоралараро битими;

8. 2019-2021 йилларга мўлжалланган илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро дастури;

9. 2014 йил 19 ноябрда имзоланган чегара бўйи вилоятлар ҳудудида жойлашган хўжалик объектларда хизмат қилувчи шахслар томонидан ўзбек-туркман чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида битимга баённома;

10. Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши билан Туркманистон ёшлар ташкилоти ўртасида англашув меморандуми;

11. "Аваза" миллий туристик зонаси болаларни санатор соғломлаштирув даволаш тўғрисида ҳукуматлараро битими;

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

12. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан Туркманистон Хотин-қизлар иттифоқи ўртасида англашув меморандуми;

13. Ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битими;

14. Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битими;

15. Амиакли силитра транзити тўғрисида ҳукуматлараро тўғрисида меморандум ҳамда 2018-2020 йилларга мўлжалланган транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро дастури.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини имзолашди.

Янгиликлар лентаси
0