Азизов: Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги келажакда ҳам ривожланиб боради

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов
Министр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мудофаа вазири кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник таъминот, қисмларнинг ҳарбий тайёргарлиги бўйича бўйича икки мамлакат орасида йўлга қўйилган ҳамкорликни юқори баҳолади.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Ўзбекистон Россияни бутун дунё обрўсига сазовор бўлган мамлакат сифатида қабул қилади ва барча соҳаларда алоқаларни ривожлантиришни ният қилган, деди Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан бўлиб ўтган музокараларда.

Азизов Россия — Ўзбекистон ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлигини юқори баҳолаб, Россиянинг “тажрибаси ва кучини” қайд этди, РИА Новости хабарига асосан.

“Биз Россия қиёфасида бутун дунёда ва ҳудудда обрўга сазовор бўлган мамлакатни кўрмоқдамиз. Бизнинг тарихий алоқаларимиз: маданий, иқтисодий – буларнинг ҳаммасини ташлаб юбориш мумкин эмас. Икки мамлакатни боғлаб турган алоқаларни келажакда ҳам ривожлантирамиз, деб ўйлайман”, — деди Азизов.

Ўзбекистон мудофаа вазири кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник таъминот, қисмларнинг ҳарбий тайёргарлиги бўйича бўйича икки мамлакат орасида йўлга қўйилган ҳамкорликни ҳам айтиб ўтди.

“Россиялик мутахассислар жуда кўп ёрдам бермоқда. Ўзбекистон вакиллари ҳам “АрМИ” ўйинлари ва “Армия” форумида иштирок этмоқда. Ижобий натижалар ҳам кузатилмоқда”, — деди Азизов.

Ўзбекистон мудофаа вазири айтишига кўра, икки мамлакат раҳбарларининг учрашуви Россия-Ўзбекистон муносабатлари ривожланишига янги туртки берди.

Янгиликлар лентаси
0