17:48 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
209 0 0

Америка ўз интеллектуал бойликларини ҳимоялаш мақсадида Хитойга виза беришни қийинлаштирди

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. АҚШ 11 июнь санасидан бошлаб Хитой фуқароларига виза беришнинг янги тартибини жорий қилмоқда. Унга кўра, Қўшма Штатлар виза амал қилиши муддатини чеклаш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар қилди РИА Новости АҚШ Давлат департаменти вакилидан олинган маълумотга таянган ҳолда.

Илгариров "Ассошиэйтед Пресс" агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда гап робототехника, авиасозлик ва юқоритехнологиялар соҳасидаги талабалар учун визани бир йил этиб қисқартириши ҳақида хабар берган эди.

"11 июн санасидан бошлаб биз қатор визага ариза ташлаган хитойликларга нисбатан хавфсизликни кучайтиришга қаратилган чораларни жорий этамиз. Хитойлик фуқароларга берилган визаларнинг аксарият қисми, максимал муддатга берилган бўлса-да, консуллик хизмати ходимлари ҳар бир ҳолатга алоҳида ёндашган ҳолда виза муддатини қисқартиришлари мумкин", — деб айтган Давлат департаменти вакили.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, бу миллий хавфсизлик стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш доирасида амалга оширилмоқда ва интеллектуал мулкни рақибларга ўтиб кетишининг олдини олишга қаратилган.

Суҳбатдош шунингдек, визаларнинг берилиш тартиби ўзгармаганлигини айтиб ўтган.

АҚШ Хитойни интеллектуал мулк ўғирлигида айбламоқда. Бу икки мамлакат ўртасида бўлаётган савдо дисбаланси тўғрисидаги музокаралар мавзуларидан биридир.

Май ойи ўрталарида Вашингтонда АҚШ ва Хитой савдо делегациялари ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Хусусан, томонлар интеллектуал мулк ҳимоясига биринчи даражадаги аҳамиятли вазифа сифатида қарашларини айтиб, ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар. Хитой ушбу соҳадаги қонунлар ва қоидаларга, хусусан патент тўғрисидаги қонунга  ўзгартишлар киритишни илгари суриш мажбуриятини олди.

Асосий мавзулар