Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлди

© Фотохост-агентствоПрезидент Казахстана Нурсултан Назарбаев
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назарбоев Хавфсизлик кенгашини умрбод бошқариш ҳуқуқига - мамлакатда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ва барқарорликнинг мустаҳкамланганлиги туфайли берилгани айтилди

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қозоғистон парламенти Сенати (юқори палатаси) пайшанба куни Хавфсизлик кенгаши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, ҳужжат, хусусан, амалдаги президент Нурсултон Назарбоевга ХКга умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқини беради, деб хабар қилди РИА Новости мухбири.

Феврал ойида Қозоғистон Адлия вазири Марат Бекетаев журналистларга Қозоғистоннинг биринчи президенти Назарбоевга Хавфсизлик кенгашини умрбод бошқариш ҳуқуқининг берилиши - мамлакатда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ва барқарорликнинг мустаҳкамланиши туфайли эканлигини маълум қилган эди.

"Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти - Йўлбоши ўзининг тарихий миссияси туфайли Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқи берилиши ўрнатилди", - дейилади сенатнинг Конституциявий қонунчилик, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитаси якуний хулосасида.

Ушбу қонунчилик лойиҳаси имзоланиш учун Қозоғистон президентига йўналтирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0