14:39 17 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Шавкат Мирзиёев встретился с Нарендрой Моди

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди IT, тиббиёт ва туризм лойиҳаларни муҳокама қилишди

Сиёсат
Ҳавола олиш
Циндаода ШҲТ саммити (14)
202 0 0

Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий, инновация ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Циндао саммити доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўла аъзо бўлгани, ШҲТ давлат раҳбарлари учрашувида янги мақомда қатнашаётгани муносабати билан табриклади. Шунингдек, мазкур учрашув аввал эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаб олиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Нарендра Моди Ўзбекистон Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзоликка қабул қилинишини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдирди. Бу Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳам ўзаро, ҳам минтақавий миқёсда ривожлантириш учун янги имкониятлар очишини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий, инновация ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, туризм каби йўналишларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Икки давлат ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлиги қайд этилди.

Мавзу:
Циндаода ШҲТ саммити (14)

Асосий мавзулар