19:43 24 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС

ШҲТ тараққиёти учун қадаҳлар кўтарилди

Sputnik / Болат Шайхинов
Сиёсат
Ҳавола олиш
Циндаода ШҲТ саммити (14)
42310

"Циндаода бўлиб ўтадиган саммити буткул муваффақиятли кечиши учун, барча давлатларнинг гуллаб-яшнаши, халқлар бахт ва фаровонлиги, ШҲТнинг ажойиб келажаги, шу ердаги меҳмонлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлиги учун қадаҳларни кўтаришни таклиф этаман", - деб айтган Хитой етакчиси

ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. ХХР Раиси Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-мамлакатлар раҳбарлари саммити очилишига бағишланган тантанали маросимда ташкилотга унинг тараққиёт йўлида зафарлар тилади. Хитой етакчиси барча мамлакатлар гуллаб-яшнаши ва халқлар фаровонлиги учун қадаҳ кўтарди.

ШҲТ саммити 9-10 июн кунлари Хитойнинг денгиз ёқасида жойлашган Циндао шаҳрида бўлиб ўтади. Якшанба куни эрталаб бу ерда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон қўшиб олинганидан кейин илк маротаба ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Кенгашининг биринчи йилиғилиши ўтказилади.

"Циндаода бўлиб ўтадиган саммити буткул муваффақиятли кечиши учун, барча давлатларнинг гуллаб-яшнаши, халқлар бахт ва фаровонлиги, ШҲТнинг ажойиб келажаги, шу ердаги меҳмонлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлиги учун қадаҳларни кўтаришни таклиф этаман", — деб айтган Хитой етакчиси.

"Циндао 2008 йилдан — Пекин Олимпиадасида елканлар бўйича мусобақалар ўтказилган вақтдан буён бутун дунёда елканлар шаҳри сифатида ном қозонди, бу ердан қадим замонларда сон-саноқсиз кемалар олисларга ўз орзуси ортидан йўлга чиққан. Худди шу ерда эртага кенгайтирилгандан кейинги илк ШҲТ саммити бўлиб ўтади, тадбир давомида ташкилот тараққиётининг режаси ва истиқболлари белгилаб олинади. Келинг, Циндаодаги саммитни стартимизга айлантирамиз, ва мана шу стартда "Шанхай руҳи"нинг елканларини баланд кўтариб, барча қийинчиликлар ва ёғингарчиликни ахиллик билан енгиб ўтамиз ва ШҲТнинг янги тараққиёти сари йўл оламиз", — деб қўшимча қилди у.

Мавзу:
Циндаода ШҲТ саммити (14)

Асосий мавзулар