16:38 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Полумесяц, архивное фото

Трамп Мирзиёевни Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади

© sputnik Стас Этвеш
Сиёсат
Ҳавола олиш
11210

Дональд Трамп дунёдаги барча мусулмонларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилади

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига табрик мактубини йўллади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

"Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз. Рамазон ойининг якунланишини нишонлар эканмиз, адолат ва раҳм-шафқатга асосланган Ислом динининг қўшниларга ёрдам бериш ва турли эътиқоддаги инсонлар билан ризқини баҳам кўришдек муқаддас анъанасини янада теран англаймиз. Ийд ал-Фитр бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва барчанинг ўз салоҳиятини тўлалигича юзага чиқариш имконини берадиган жамият барпо этиш масъулиятини ёдга солади", — дейилган АҚШ президенти Дональд Трампнинг қутловида.

Трамп дунёдаги барча мусулмонларга ўзининг энг самимий табрикларини йўллаб, ушбу байрам кунларида ва келгуси йилда уларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилади.

Асосий мавзулар