13:05 23 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Андрей Князев

"Толибон" ҳаракати билан музокаралар Ўзбекистонга нима беради - эксперт Князев фикри

Из личного архива
Сиёсат
Ҳавола олиш
Александр Князев
196910

Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича эксперт, тарих фанлар доктори Александр Князев "Толибон" ҳаракати билан музокара жараёнида Тошкентнинг асосий мақсадлари ҳақида ўз фикрларини маълум қилди.

Эксперт қайд этишича, биринчи навбатда Ўзбекистон ўзи учун сиёсий ва иқтисодий манфаат борлигини таъкидлади.

"Республика ўзининг жанубий қўшниси билан яхши алоқаларни олиб боришга манфаатдор — тинч Афғонистон — бу товарларни сотиш учун муҳим бозор ва жанубий йўналишдаги бошқа ҳудудларга чиқиш имкониятидир. Шу маънода Тошкентнинг Афғонистон бўйича позициясида ҳеч қандай янгилик йўқ", — деб таъкидлади Князев.

Князев сўзларига кўра, бошқа томондан Ўзбекистон томонидан геосиёсий омилни кузатиш мумкин.

"Бу маънода Тошкент Афғонистонда вазиятни барқарорлаштиришда АҚШнинг маълум бир буюртмасини бажармоқда. АҚШ учун афғон муаммоларига Ўзбекистонни жалб қилиш — умумий C5+1 лойиҳанинг бир қисмидир. Шунинг учун Марказий Осиё давлатлари интеграциялашув жараёнларидан, биринчи навбатда Россиядан чалғитиш ва кўпроқ жанубий бозорларга йўналтиришни кўзда тутади", — деб тушунтирди эксперт.

Князев узоқ муддатли ва истиқболли музокаларга тўхталар экан, улар вақтинчалик ва аниқ вазифаларни ҳал қилиш характерда бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Асосий мавзулар