22:02 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Улугбек Иноятов - Министр Народного образования

Иноятов ишдан кетди. Ўзбекистонликлар таълим тизими "оёққа туришига" умид қилишмоқда

© anons.uz
Сиёсат
Ҳавола олиш
1982130

Халқ таълими вазирлигига янги раҳбар тайинланди. Улуғбек Иноятов ишдан олинди. Хабарларга кўра, вазир ўринбосарлари орасида фақатгина Алишер Саъдуллаев ўз ўрнини сақлаб қолган, қолган барчаси ишдан кетган

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ишдан олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, Улуғбек Иноятов ўрнига шу пайтгача Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланган.

Шунингдек, нашрлар тарқатган хабарларга кўра энг ёш вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаевдан бошқа барча ўринбосарлар алмашган.

Хабарларга кўра, Иноятовнинг вазирнинг биринчи ўринбосари Кадирбай Бектурдиев ҳамда вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинган.

Бунга қадар Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, шунингдек инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлар.

Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Иноятовнинг ўрнига Шерматов вазир этиб тайинланганлиги ҳақидаги хабарларни хурсандчилик билан қарши олишмоқда.

Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти, Шерматовга "янгиликка интилувчан" дея баҳо беришиб, эндиликда халқ таълими тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишига умид билдиришмоқда. 

Асосий мавзулар