Ўзбекистон Туркманистон билан чегарани демаркация қилиш масаласини муҳокама қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Туркменистана и Республики Узбекистан
Флаги Туркменистана и Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-Туркманистон чегарасининг айрим участкаларида биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. 2018 йил 25 июнидан 1 июлига қадар Туркманистонда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев август ойида Туркманистонга ташриф буюриши мумкин

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Туркманистон чегарасининг айрим участкаларида биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.

Ишчи гуруҳлари учрашувлари якунига кўра Баённома имзоланди.

2017 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, кўп йиллик танаффусдан сўнг давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг музокаралари қайта бошланди ва ҳозирги вақтга қадар жойларда чегара ўтиш чизиғини аниқлаш мақсадида 9 та учрашув ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0